Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Колумбияда йўл ҳақини тўламаганлар учун ноодатий жазо белгиланди

Колумбияда йўл ҳақини тўламаганлар учун ноодатий жазо белгиланди

Фото: «Haber7.com»

Колумбия пойтахти Богота шаҳрида автобусларда йўл пулини тўлмаганлар фаррошлик қилиш билан жазоланади, дея хабар беради «Haber7.com» нашри.

«ВBC» тарқатган хабарларга кўра, транспорт полицияси Колумбия пойтахти Богота шаҳрида «Transmilenio» жамоат автобусида йўл ҳақини тўламаган 50 кишини бекатларни тозалашга мажбур қилган.

Бу ғаройиб жазони пойтахтликлар илиқ кутиб олишди.

Сўнгги пайтларда Боготада темир-бетонлардан сакраб ўтиб, йўл ҳақи тўламасдан автобусларга осилиш ҳолатлари кўп кузатиляпти.

Мамлакат миқёсида «Transmilenio» автобусларига ҳар куни 2,6 миллион киши чиқса, улардан 70 мингги йўл ҳақини тўламас экан.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг