Кўчада ушланган тиланчи миллионер бўлиб чиқди
Таиланд полицияси садақа сўраб юрган аёлни қўлга олди ва у бой бўлиб чиқди. Бу ҳақда Bangkok Post ёзади.
Кўп сонли уйсизлар ва тиланчилар ҳақида шикоятлар келиб тушганидан сўнг полиция Бангкок кўчаларидан бирида рейд ўтказди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 12 кишини ҳибсга олди, улар орасида тиланчи аёл ҳам бор эди, ундан тинтув пайтида 311 минг бат (тахминан ўн минг долларга яқин) нақд пул топди. Бундан ташқари, унинг банк ҳисобварағида бир миллион бат (тахминан ўттиз минг доллар) миқдоридаги омонат топилган.
Сўроқ пайтида аёл шаҳар кўчаларида тиланчилик қилиб, шунча пул йиққанини тан олган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter