Кобулнинг қоқ марказида портлаш: қурбонлар бор
Aфғонистон пойтахти Кобулда портлаш содир бўлди, деб хабар бермоқда Aamaj News.
Портлаш шаҳар марказида содир бўлган, портловчи қурилма автомобилга ўрнатилди. Оқибатда икки киши ҳалок бўлган, бир киши эса яралангани маълум қилинган.
Aввалроқ бир қанча араб ва ғарб давлатлари расмийлари Кобулдаги ўз элчихоналарини ёпишга қарор қилгани бўйича хабарлар тарқалганди.
Уларнинг фикрича, бундай қарорга «хавфсизлик соҳасидаги таҳдидлар» сабаб бўлган.
Al Arabiya телеканали манбалари қайси давлатлар Aфғонистон пойтахтидаги дипломатик ваколатхоналари фаолиятини тўхтатишга қарор қилгани ҳақида маълумот бермади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter