Кобулдаги глобус билимсизлик мевасими ёки...
![Кобулдаги глобус билимсизлик мевасими ёки...](https://static.xabaruz.com/crop/1/8/720_460_95_1851172715.jpg)
Толибон назорати остидаги Афғонистон пойтахти Кобулдаги «Деҳан Боғ» чорраҳасида ер макети (глобус) намойиш этилди.
Толибон томонидан намойиш этилган глобуснинг катталиги 8 метр бўлиб, оғирлиги 2 тоннани ташкил этади. Унда Афғонистон ҳудуди бутун Марказий Осиёни қамраб олган ҳолда, Қозоғистон билан чегарадош бўлиши тасвирланган.
Бу масала Twitter’да кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Толибон ҳукуматининг таъкидлашича, бу глобус эътиборни тортиш учун қилинган ва сиёсатга умуман алоқаси йўқ.
«Мақсадимиз Афғонистон харитасини бироз «катталаштирилган» ва кўринадиган қилиш эди. Бунда ҳеч қандай сиёсий мақсад йўқ», – дея ўзларини оқлашмоқда маъмурият вакиллари.
Шуни қўшимча қилиш керакки, бу хато ушбу лойиҳа мутасаддиларининг билимсизлиги ва нопрофессионаллиги туфайли бўлиши ҳам мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter