Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кипр тарихида биринчи марта энг кам иш ҳақи жорий этилади

Кипр тарихида биринчи марта энг кам иш ҳақи жорий этилади

Иллюстратив фото

31 август куни Кипр Республикаси меҳнат вазири Кириакос Кушос касаба уюшмалари ва иш берувчилар вакиллари билан учрашди.

Cyprus Times ёзишича, меҳнат вазири мамлакатда ишга кирувчилар учун энг кам иш ҳақини ойига 885 евро (солиқ тўлангунча) қилиб белгилашни таклиф қилган. Бир ярим йил ишлагандан сўнг маош 940 еврогача оширилади.

Бу минимумни олиш учун ҳафтасига қанча соат ишлаш кераклиги кўрсатилмаган.

«Бу энг кам иш ҳақи муносиб ҳаёт кечиришни кафолатлайди», — таъкидлади Кириакос Кушос.

Кушос 2023 йилнинг 1 январидан Кипрда энг кам иш ҳақи тўғрисидаги қонунни кучга киритишни таклиф қилган. Вазир мамлакатдаги турмуш даражасидан келиб чиқиб, минимал иш ҳақини қайта баҳолаш механизмини ҳам туширмоқчи.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг