Кипр 5G тўлиқ қамровига эришган илк Европа мамлакатига айланди
Кипр Республикаси Европа иттифоқи таркибидаги ҳудуди тўлиқ 5G стандартидаги мобил тармоқ билан қопланган илк мамлакатга айланди.
Бу ҳақда CYTA (Cyprus Telecommunication Authority) телекоммуникация компанияси маълум қилди.
«5G технологияси ва унинг афзалликлари энди бутун Кипр бўйлаб, ҳатто энг чекка туманларда ҳам мавжуд», — деди компания бош директори Андреас Неоклеус ушбу тармоқ энг сўнгги аҳоли маскани — Лимасол, Никосия ва Ларнака вилоятлари чегарасида жойлашган Сикопетра қишлоғига етказилганидан сўнг.
CYTA президенти Михалис Иоаннидис таъкидлашича, бундай муваффақиятга ҳали ЕИнинг биронта мамлакати эришган эмас.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter