Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ким Чен Ин Россия ташқи ишлар вазири билан учрашди. Бу АҚШ-КХДР саммитига таъсир қиладими?

Ким Чен Ин Россия ташқи ишлар вазири билан учрашди. Бу АҚШ-КХДР саммитига таъсир қиладими?

Фото:«Twitter»

Бугун, 31 май куни КХДР раҳбари Ким Чен Ин Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровни қабул қилди. Бу ҳақда Пхенянда бўлиб турган Россия делегациясидаги манбага асосланиб, «РИА Новости» маълум қилди. Ҳозирча ушбу учрашув тафсилотлари тўлиқ эмас.

Аввалроқ Лавров КХДР ташқи ишлар вазири Ли Ён Хо билан учрашиб, икки томонлама муносабатлар ва қатор халқаро масалалар юзасидан гаплашишган. Унда Россия ташқи ишлар вазири «Россиянинг кутилаётган АҚШ ва КХДР раҳбарлари учрашуви масаласига аралашиш нияти йўқлиги ва музокараларда эҳтиёткорлик зарурлиги»ни таъкидлаган эди.

Айни дамда Пхенян АҚШ-КХДР саммитига фаол тайёргарлик кўрмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг