Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кичкина шаҳарчада бир кунда 50 нафар миллионер пайдо бўлди

Кичкина шаҳарчада бир кунда 50 нафар миллионер пайдо бўлди

Фото: «Tvzvezda.ru»

Финляндиянинг Сиилинъярви шаҳарчасида бир йўла 50 киши миллионерга айланди, деб хабар бермоқда «KP». Агар шаҳарча аҳолиси 20 минг кишига ҳам бормаслиги назарда тутилса, жуда ҳам ғалати вазият.

Аммо сир тез орада очилди: маълум бўлишича, шаҳардаги бир гуруҳ одамлар ўртага пул ташлаб лотерея чипталарини харид қилишган ва омадни қарангки, жек-потни ютишибди.

Умумий ютуқ қиймати — 90 миллион евро, ютуқ ўртага пул ташлаганлар ўртасида тенг тақсимланган.

Лотерея чипталарини сотган супермаркет қувончли воқеа шарофатига байрам уюштирди. Барча харидорларни тортлар билан сийлади, аммо ташкилотчилар ғолиблар номини ошкор қилишмади.

Ютуқли чипталарнинг эгалари ҳам энди миллионерга айланишганини қаттиқ сир тутишмоқда. Сабабини тушунтириш шарт эмас...

Ушбу янгилик нафақат лотереяда ютганларни, балки маҳаллий ҳокимликни ҳам суюнтириб юборди. Сиилинъярви мэриясидагилар 50 нафар милионер шаҳарча иқтисодиётини кучайтириб юборишига қаттиқ ишонишмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг