Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Канадани ларзага солган хунрезлик: 10 киши пичоқлаб ўлдирилди

Канадани ларзага солган хунрезлик: 10 киши пичоқлаб ўлдирилди

Дамиен Сандерсон (чапда) ва Майлз Сандерсон.

Фото: Канада қироллик отлиқ полицияси

Канаданинг Саскачеван провинциясида совуқ қуролли жиноятчилар 10 кишини ўлдириб, камида 15 кишини жароҳатлаб кетишди. Бу ҳақда Канада қироллик отлиқ полицияси маълумот тарқатди.

Икки гумонланувчи — Дамиен Сандерсон (31 ёш) ва Майлз Сандерсон (30 ёш) қидирилмоқда. Уэлдон ва Жеймс-Смит-Кри-Нэйшн аҳоли яшовчи ҳудудларидаги қатор босқинларда ҳам уларнинг қўли борлиги тахмин қилинмоқда.

Тергов тахминларига кўра, айрим қурбонлар жиноятчиларнинг нишони бўлган, баъзилари эса уларнинг йўлидан тасодифан чиқиб қолгани эҳтимолдан холи эмас. Қотиллар қаерга йўқолганини ҳозирча ҳеч ким билмайди. Уларни сўнгги маротаба Nissan қора йўлтанламасида кўришган.

Полиция вакили жиноятчилар қуроллангани ва ўта хавфли эканини алоҳида таъкидлади.

Маҳаллий аҳолига эҳтиёткорликни ошириш ва эшикларни яхшилаб беркитиш тавсия қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг