Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Канадада ҳам қуллар бор. 43 нафар мексикалик озод этилди

Канадада ҳам қуллар бор. 43 нафар мексикалик озод этилди

Фото: «Flickr/Scazon»

Канаданинг Онтарио провинцияси полицияси 11 февраль куни тарқатган маълумотга кўра, ушбу мамлакатда деярли қуллар каби эксплуатация қилиб келинган Мексика фуқаролари озод этилди. Хабар манбаси — «CTV News» телеканали.

Ҳукумат маълумотларига кўра, бу мексикаликлар Канадага келиш учун ушбу мамлакатга ўқишга ёки расман ишга жойлашишга кўмаклашувчи одамларга катта пул беришган.

Шунча харажат ва заҳмат билан Онтариога келгач эса мексикаликлар провинциянинг турли шаҳарларида фаррош бўлиб ишлашга, ёмон шароитда яшаб, топган пулини «иш берувчилар» билан бўлишишга мажбур этилган. Уларни ҳар тонг ишлашга олиб кетишган, йўлкира ва тураржой учун пул талаб қилишган.

Журналистлар учун брифингда Онтарио полиция маҳкамаси бошлиғининг ўринбосари Рик Барнум ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар илк маротаба бундай кенг кўламли операцияни амалга оширганини таъкидлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг