Канадада бир кунда 2 та авиаҳалокат содир бўлди
Канадада 3 август куни иккита самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Биринчи авиаҳалокат Алберт провинциясининг тоғли ҳудудларида содир бўлган. Парвоз чоғида енгил моторли хусусий самолёт ерга тегиб кетган ва шундан сўнг учувчи бошқарувни йўқотиб, самолёт қоядан пастга қулаган. Оқибатда учувчи ва ягона пассажир вафот этган.
Иккинчи ҳалокат Британ Колумбияси провинциясининг жанубида рўй берган. Унда самолёт кўлга қулаган. Бир киши қурбон бўлган, бир киши бедарак йўқолган, бир йўловчи жароҳатланиб тирик қолган.
Иккала ҳодиса жойларида ҳам текширув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter