Камерунда автобус билан боғлиқ ЙТҲда 37 киши ҳалок бўлди
Бугун, яъни 27 декабрь куни Камерун ғарбий қисмида автобус билан юк машинаси иштирокида автоҳалокат натижасида 37 киши оламдан ўтди. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимиятга асосланиб «Associated Press» агентлиги хабар берди.
70 га яқин йўловчини олиб кетаётган автобус эрта тонгда Немале қишлоғида Фумбан-Яунде йўлида юк машинаси билан тўқнашиб кетди, 37 киши ҳалок бўлди, яна 18 киши турли даражада жароҳатланди, деди вилоят маъмурияти вакили Абсалом Мононо Волоа.
«Одамлар байрамдан қайтаётган эдилар, баъзи йўловчилар Янги йилни нишонлаш учун қариндошлариникига йўл олишганди», — деб қўшимча қилди Волоа.
Полициянинг дастлабки хулосасига кўра, автоҳалокат автобус ҳайдовчисининг нотўғри ҳаракатидан сўнг содир бўлган: у йўлдаги одамларни айланиб ўтишга уринган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Бугун Самарқанд вилояти Оқдарё туманида автобус билан юк машинаси ўртасида автоҳалокат содир бўлгани ҳақида хабар бергандик. «Isuzu» русумли юк автомобили йўловчи ташувчи автобуснинг орқа томонига урилган. Зарб оқибатида автобус ўнг томондаги пастликка ағдарилган. Бир нафар йўловчи шифохонага етказилгани маълум қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter