Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Камала Харрисни ўлдириш билан таҳдид қилган аёл қўлга олинди

Камала Харрисни ўлдириш билан таҳдид қилган аёл қўлга олинди

Фото:«Share America»

АҚШ Федерал махфий хизмати вице-президент Камала Харрисни ўлдириш билан таҳдид қилганликда айбланаётган Флорида фуқаросини ҳибсга олди. Бу ҳақда «USA Today» хабар берди.

39 ёшли ҳамшира Нивиан Петит Фелпс 15 апрел пайшанба куни Махфий хизмат ходимлари томонидан «АҚШ вице-президентини ўлдириш учун ​​қасддан таҳдид қилгани» учун ҳибсга олинган.

Махфий хизмат маълумотларига кўра, Фелпс қамоқда жазо ўтаётган эрига бир неча бор видеолар юборган. Ушбу видеоларда Фелпс АҚШнинг 2021 йилги президент сайловлари натижаларидан ғазабланганлигини билдирган. Шу билан бирга, у қуролга рухсат олиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига мурожаат қилди.

Фелпс видеоларнинг бирида Харрисни ўлдириши ва бунинг аниқ санасини айтган. Агар унинг айби тасдиқланса беш йилгача қамалиши мумкин. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг