Камала Ҳаррис АҚШ тарихида вақтинча президент бўлган илк аёлга айланди
АҚШ президенти Жо Байден 79 ёшга тўлишидан 1 кун олдин колоноскопия текширувидан ўтди, деб хабар берди Оқ уй матуот котиби.
Кўрик пайтида президент наркоз ҳолатида бўлган ва бу пайтда мамлакатни вақтинча бошқариш ҳуқуқи вице-президентга топширилган. Шу орқали Камала Ҳаррис АҚШ тарихида вақтинча президент бўлган илк аёлга айланди.
Байден охирги марта сайлов кампанияси давомида тўлиқ тиббий текширувдан ўтган. Ҳозирги лавозимига киришишдан олдин, унга «президентлик вазифасини бажаришга лаёқатли» ташхиси қўйилган.
Аввалроқ Байденнинг юриши оғирлашиб, йўтали кучайгани хабар қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter