Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Калифорния губернатори геноцид учун ҳиндулардан кечирим сўради

Калифорния губернатори геноцид учун ҳиндулардан кечирим сўради

АҚШнинг Калифорния штати губернатори Гэвин Ньюсом америкаликлар томонидан Қўшма Штатлар бутун тарихи давомида ҳиндуларга етказилган уқубатлар ва зўравонликлар учун улардан кечирим сўради. «Reuters» хабарига кўра, бу воқеаларни Ньюсом «геноцид» деб атаган.

«Бунинг номи — геноцид, бошқача аташ мумкин эмас. Тарих дарсликларига ҳам шундай ёзиш керак», — таъкидлади губернатор.

Ньюсомнинг маълум қилишича, штат 1850-йиллардан бери тубжой аҳолисига қарши жазолаш амалиётларига қарийб 1,3 миллион доллар сарфлаган. Губернаторнинг маърузасига келган ҳиндулар ушбу эътироф учун унга миннатдорлик билдиришди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг