Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Каддафий Назарбоевга совет ядро қуролини сақлаб қолиш учун 20 миллард доллар таклиф этгани маълум бўлди

Каддафий Назарбоевга совет ядро қуролини сақлаб қолиш учун 20 миллард доллар таклиф этгани маълум бўлди

Собиқ Иттифоқ қулаганидан сўнг Фаластин раҳбари Ёсир Арофат Ливия раҳбари Муаммар Қаддафий номидан Қозоғистонга ядро қуролини сақлаб қолиш ва биринчи исломий ядровий давлат бўлиш учун 20 миллиард доллар ваъда қилгани маълум бўлди. Бу ҳақда республиканинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев маълум қилди.

«Биз қудратли арсеналнинг эгаларидан бири бўлдик ва йирик сиёсатчилар менга мурожаат қила бошладилар. Жумладан, Маргарет Тэтчер (1979-1990 йилларда Буюк Британиянинг Бош вазири. - таҳр.), Жеймс Бейкер (АҚШ давлат котиби 1989-1992.). Уларнинг ҳаммаси: ракеталар-чи, нима қиласиз деб сўрашди»,-дейди Назарбоев америкалик режиссёр Оливер Стоунга «Қозоқ: тилла одамнинг ҳикояси» интервюсида филми учун берган интервюсида.

Қозоғистоннинг амалдаги президенти, 1994-1999 йилларда республиканинг ташқи ишлар вазири бўлган Кассим-Жомарт Токаев бир қатор ислом давлатларидан Назарбоевга «Қозоғистон ядро қуролига эга бўлган ягона ислом давлатига айланди» деган мазмунда хат олганини етказган. 

Лекин Назарбоев Каддафий ваъда қилган 20 миллиард долларни олишни истамаслигини билдирган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг