Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Журналистлар кушандаси олтита умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Журналистлар кушандаси олтита умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Фото: «AP Photo / Anne Arundel Police»

Мэриленд штат суди 2018 йилда маҳаллий газетанинг беш ходимини отиб ташлаган Жеррод Рамосни олтита умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди, улардан бештаси шартли озодликка чиқиш ҳуқуқидан маҳрум, яна 345 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда штат прокуратурасига таяниб РИA Новости хабар бермоқда.

2018 йил 28 июнь куни Capital Gazette нашри таҳририятида содир бўлган отишмада 5 киши ҳалок бўлган, 2 киши яраланган. Гумонланувчи Жеррод Рамос ҳибсга олинган. У узоқ йиллар давомида газета билан судлашиб келган. Муваффақиятсизликка учрагач эса, унинг ходимларига таҳдид қилган.

«Aйбланувчи шартли равишда озодликка чиқиш ҳуқуқисиз бешта умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди, шунингдек, яна битта умрбод қамоқ жазоси ҳамда 345 йил қамоқ жазоси тайинланди», — дейилади прокуратура хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг