Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЖССТ Демократик Конгода Эбола тарқай бошлаганидан ўзгача хавотирда

ЖССТ Демократик Конгода Эбола тарқай бошлаганидан ўзгача хавотирда

Фото: «Reuters»

Конго Демократик Республикасининг Экваториал провинциясида Эбола касаллиги кенг тарқамоқда. «РИА Новости» ёзишича, юқумли ва ўта хавфли вируснинг навбатдаги уйғониши Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини ўзгача ташвишга солмоқда — касалликка қарши курашиш учун бу сафар маблағ етмаслиги мумкин.

Экваториал провинцияда Эбола 11-марта уйғонгани 1 июнь куни қайд этилганди.

Ҳозирга келиб 56 нафар инсонга инфекция юққани айтилмоқда, шундан 53 нафари тасдиқланган. Касаллик 9 та туманга тарқашга улгурди.

ЖССТнинг Африка бўйича ҳудудий директори Матсушидо Моэтининг таъкидлашича, безгакка қарши бу сафарги курашда, вазият «COVID 19» пандемияси шароитида кечаётгани учун, анча қийин бўлади.  Вирус туманларга, бориш қийин тропик ўрмонлар ичкарисигача тарқаб кетган, турган гапки, шундоқ ҳам мураккаб молиявий вазиятда кўмаклашув дастурлари харажатлари янаям ошади.

ЖССТ маълумотига кўра, Конго ДРда Эболага қарши курашиш дастурига 1,75 миллион доллар маблағ йиғилган — бу пул бир неча ҳафтага етади, холос.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг