Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жо Байден ва Риши Сунак Шимолий Ирландияда учрашади

Жо Байден ва Риши Сунак Шимолий Ирландияда учрашади

Жорий йилнинг 11 апрель куни АҚШ президенти Жо Байден ва Буюк Британия бош вазири Риши Сунак Шимолий Ирландияда учрашади. Бу ҳақда Daily Mail газетаси ёзмоқда.

Маълумотларга кўра, АҚШ раҳбарининг ташрифи Шимолий Ирландияда кўп йиллик қуролли қарама-қаршиликка чек қўйган Белфаст келишуви имзоланганининг 25 йиллигига тўғри келади.

Айтилишича, Байден биринчи «ҳайрли жума» битими имзолангани муносабати билан Белфастга ташриф буюради, сўнгра Ирландияга боради. У ерда Вашингтон ва Дублин ўртасидаги глобал муаммоларнинг кенг доираси бўйича яқин ҳамкорлик муҳокама қилинади,

Аввалроқ, Оқ уй матбуот хизмати Байден 11-14 апрель кунлари Буюк Британия ва Ирландияга ташриф буюришини маълум қилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг