Жанубий Корея президенти 13 июн куни Ўзбекистонга келади – Korea Times
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл 10-15 июн кунлари давлат ташрифи Марказий Осиёнинг учта давлати – Туркманистон, Қозоғистон ва Ўзбекистонда бўлади. Унга рафиқаси Ким Кён Хи ҳамроҳлик қилади. Бу ҳақда Korea Times нашри маълум қилди.
Нашрга кўра, Юннинг ушбу сафаридан кўзланган мақсад Кореянинг табиий ресурслари ва иқтисодий ўсиш салоҳияти мўл бўлган давлатлар билан ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашдир.
10 июн куни Юн Туркманистонга, 11 июн куни Қозоғистонга боради ва икки мамлакат компаниялари иштирокидаги бизнес-форумларда иштирок этади.
13 июн куни эса Ўзбекистонга келади ва Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашув ўтказади ва 14 июн куни бизнес-форумда иштирок этади.
Маълумот учун, Корея ва Марказий Осиёнинг бешта давлати “Корея-Марказий Осиё” саммитини ташкил этишни ва келаси йили Сеулда унинг илк йиғилишини ўтказишни режалаштиряпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter