Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жанубий Африкада ҳаво ҳарорати -9,9 даражагача совиб кетди

Жанубий Африкада ҳаво ҳарорати -9,9 даражагача совиб кетди

Фото: «TimesLIVE»

Жанубий Африка Республикаси (ЖАР)нинг турли шаҳарларида ўтган кунлар давомида рекорд даражада паст ҳаво ҳарорати рўйхатга олинди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Ҳарорат ўзгариши бўйича жами 19 та рекорд қайд этилган.

Йоҳаннесбургда ҳаво ҳарорати -7 даражагача совиб кетди. Илгариги -6,3 даражали рекорд 1995 йилнинг 19 июлида қайд этилганди. ЖАРнинг қиш қаҳратони энг забтига олган шаҳри Кимберли: -9,9 даража совуқ (2000 йилда -8,1 даража совуқ бўлганди).

Мамлакатнинг айрим ҳудуларида қор ёғди. Метеорологлар ҳаво ҳарорати тез орада меъёрига қайтишини прогноз қилишди.

Маълумот учун: Жанубий қутб мамлакатларида, хусусан, ЖАРда ҳозир қиш фасли ҳукм сурмоқда. Биз учун энг иссиқ июнь, июль, август ойларида уларда салқин ва совуқ ҳаво ҳукм суриши табиий ҳолат. Бироқ хотиржамлик учун асос бўлолмайди. Сайёрамиз бўйлаб ҳам иссиқ, ҳам совуқ ҳаво рекордлари қаторасига янгиланаётгани, умуман олганда, ҳаммамиз учун: инсониятдан тортиб ҳайвонот ва ўсимлик дунёсигача — ёмон хабар!

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг