Жаҳонда коронавирусни юқтириш бўйича кунлик антирекорд янгиланди

Жаҳон бўйича коронавирусга чалинганлар сони кеча — 24 соат ичида 292 минг нафарга кўпайди, бу пандемия давридаги энг катта кунлик ўсишдир.
«Worldometer» маълумотига кўра, айни соатларга келиб, дунёда янги турдаги коронавирусни юқтирганлар умумий сони 17,75 миллион нафардан ошган. Вирус қурбонлари сони 682 минг нафардан зиёд.
11 миллиондан ортиқ бемор соғайган, салкам 6 миллион бемор даволанишни давом эттиряпти.
Коронавирус энг кўп қайд этилган мамлакатлар: АҚШ (4,70 млн.), Бразилия (2,66 млн.), Ҳиндистон (1,69 млн.)
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter