Италияликлар қайси мамлакатлардан сайёҳлар келишини исташмаяпти?
Аксарият италияликлар Испания, Финляндия ва Норвегияга саёҳат қилишни хуш кўришларини билдиришди. Бироқ, коронавирус пандемияси сабабли, кўпчилик бу йил уйда қолиш ниятида.
Италияликларнинг учдан икки қисми бу йилги ёзда америкалик сайёҳларнинг мамлакатга келишини исташмаяпти. Ушбу ижтимоий сўровнома натижаларини «TheLocal.it» маълум қилди.
Респондентларнинг 57 фоизи хитойликларга, 44 фоизи британияликларга қарши овоз берган.
Нашр ёзишича, Франция, Испания, Германия, Дания, Норвегия ва Финляндида ўтказилган сўровномалар ҳам ўхшаш натижа берган. Саналган мамлакатларда респондентларнинг 61-79 фоизи америкалик сайёҳлар келишига қарши. Хитойлик меҳмонларга ҳам муносабат деярли шундай — 57-77 фоиз.
Ўз навбатида, америкаликлар ҳам Европага унча ошиқишаётгани йўқ. Уларнинг фақат 17 фоизи ёзги таътилда Италияга ёки Франция, Испания ва Германияга бориш имкониятини ўйлаб кўришларини билдиришган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter