Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Истанбулдаги ёнғинда 15 киши ҳалок бўлди

Истанбулдаги ёнғинда 15 киши ҳалок бўлди

Истанбулдаги турар-жой биносида содир бўлган ёнғин оқибатида 15 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ОАВ маҳаллий ҳукуматга асосланиб хабар бермоқда.

«Гайреттепе туманида содир бўлган ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар сони 15 кишини ташкил этди, саккиз киши жароҳат олди, улардан етти нафари оғир аҳволда», — деди Истанбул губернатори Давут Гул.

Гулнинг сўзларига кўра, ёнғин Бешиктошнинг марказий Истанбул туманига кирувчи Гайреттепе ҳудудидаги 16 қаватли бинонинг ертўласида қурилиш ишлари олиб борилаётган вақтда содир бўлган. Расмийлар тергов олиб бормоқда, дея қўшимча қилди у.

Воқеа жойига етиб келган Истанбул ҳокими Экрем Имомўғлу ертўлада тунги клуб борлигини айтди.

«Ёнғин назорат остида. Умид қиламизки, янги қурбонлар бўлмайди», — деди Имомўғлу. Мэр ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг