Истанбулда самолёт қўниш вақтида бўлиниб кетди. Қурбонлар бор
Pegasus авиакомпаниясининг «Измир – Истанбул» йўналишида парвоз амалга ошираётган самолёти қўниш вақтида содир бўлган ҳалокатдан сўнг қурбонлар сони 3 нафарга етди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
5 феврал куни Туркиянинг Pegasus аваикомпаниясига тегишли бўлган Boeing 737-800 NG авиалайнери Сабихи Гёкчен аэропортига қўниш вақтида аэропортнинг учиш-қўниш йўлагидан 50-60 метр нарига чиқиб кетиб деворга урилган ва 3 қисмга бўлиниб кетган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага ноқулай об-ҳаво сабаб бўлган. Самолёт қўнаётган вақтда кучли шамол эсиб, ёмғир ёғаётган бўлган.
Маълум қилинишича, аэропорт вақтинчалик ёпилган, Туркия бош прокуратураси воқеани тергов қилишни бошлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter