Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Истанбулда италиялик машҳур тенорнинг юбилей концерти бўлиб ўтди

Истанбулда италиялик машҳур тенорнинг юбилей концерти бўлиб ўтди

Туркиянинг маданият ва санъат пойтахти Истанбулда таниқли тенор Андреа Бочеллининг 30 йиллик юбилей концерти бўлиб ўтди. Италиялик суперюлдуз мусиқа оламидаги учинчи 10 йиллигини бутун дунё бўйлаб жонли чиқишлари билан нишонлашда давом этмоқда. Истанбулда ўтказилган концерт чипталари ҳам бир неча ой олдиноқ ўз эгаларини топганди.

30 йиллик юбилей концерт сафари Бразилиядан кейин Истанбулда давом этди ва Бешиктош Тупраш стадионида концерт муносабати билан 30 минг тенор шайдолари йиғилди. Концертда Андреа Бочеллига Истанбул давлат симфоник оркестри ва Истанбул опера хори ҳамроҳлик қилган.

Юбилей концерт Туркияда бир тенор ижро этган илк стадион концерти бўлгани учун ҳам барчанинг эътиборни тортди. Тенор ихлосмандларининг концертни бутун Туркия бўйлаб ва хориждан томоша қилишлари, шунингдек, мукаммал ижро Истанбулнинг маданий бойлигини яна бир бор очиб берди.

Концерт Италия, Англия ва АҚШда давом этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг