Исроил ҳарбийлари 16 ёшли фаластинликни отиб ташлашди
Исроил ҳарбийлари Иордан дарёсининг босиб олинган ғарбий соҳилида рейд чоғида фаластинлик ўсмирни отиб ташлашди.
Фаластиннинг расмий ахборот агентлиги маълумотларига кўра, рейд Рамаллаҳ шаҳри ғарбидаги Кефр Ниме қишлоғида бўлиб ўтган, хавфсизлик кучлари 16 ёшли Муҳаммад Мурод ал-Дикнинг бошини нишонга олишган.
Рейдлар Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги Қалқиля ва Эл-Ҳалил шаҳарларида ҳам бўлиб ўтди. Олтинчи кун кетма-кет рейдлар ўтказилаётган Азун қишлоғида ҳарбийлар бир фаластинликни қўлга олди ва уйларга бостириб кириб, мулкларга зарар етказишди.
Қалкилияда Исроил хавфсизлик кучлари Исроил қамоқхонасидан озод қилинган фаластинлик уйига босқин уюштирди. Ҳарбийлар ва фаластинликлар ўртасида тўқнашув юз берди, бир киши ҳибсга олинди.
2023 йил 7 октябрда Ғазо секторига оммавий ҳужумлар бошланганидан бери Исроил босиб олинган ҳудудларда фаластинликларга нисбатан босим ва таъқиблар кучайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter