Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исроил Ҳамаснинг таклифини рад этди

Исроил Ҳамаснинг таклифини рад этди

Исроил  Ҳамас ҳаракатининг гаровга олинган 50 нафар шахсни озод қилиш эвазига бир неча кунлик сулҳ таклифини рад этди. Гаровдагилар гуруҳи музокараларда воситачи бўлган Қатарга топширилган. Исроил бу таклифга расмий рад жавобини йўллади.

Бу қарор ҳарбий вазирлар маҳкамасининг тунги мажлисида қабул қилинди, дея хабар берди Yediot Achronot. Мудофаа вазири Йоав Галантнинг ушбу позициясини Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняҳу, Исроил армияси бош штаб раҳбари Герци Халеви ва хавфсизлик бошлиғи Ронен Бар қўллаб-қувватланган. Охир-оқибат, вазирлар Ҳамасга ҳарбий босимнинг кучайиши келишув имкониятларини янада яхшилайди деган қарор қилишган.

Channel 12 хабарига кўра, қарор қабул қилинишидан аввал «қизғин баҳс-мунозаралар» бўлган. Учрашувда Нетаняҳу бир муддат мунозараларни тўхтатиб, АҚШ президенти Жо Байденга қўнғироқ қилиш учун ташқарига чиққан ва ундан Қатарга босим ўтказишни ҳамда озод этилганлар сонини камида 70 кишига етказишни сўраган. Байденнинг элчиси Бретт Макгерк битимни муҳокама қилиш учун шанба куни Қатарга келиши кутилмоқда, деб ёзади Yediot нашри.

Аввалроқ Исроил томонидан Ғазода геноцид жинояти содир этилганини тасдиқловчи далиллар кўп ва шунга кўра халқаро адвокатлар гуруҳи яҳудий давлати бош вазири Бинямин Нетаняҳуни ҳибсга олиш бўйича сўров йўлламоқчи экани хабар қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг