Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исроил армияси Ғарбий соҳилда кенг кўламли операция ўтказишга тайёрланмоқда — Риёд ал-Маликий

Исроил армияси Ғарбий соҳилда кенг кўламли операция ўтказишга тайёрланмоқда — Риёд ал-Маликий

Фото: Zerkalo

Исроил армияси Ғарбий соҳилда кенг кўламли операция ўтказишига тайёрланмоқда. Бу ҳақда Фаластин етакчисининг халқаро муносабатлар бўйича маслаҳатчиси Риёд ал-Маликий баёнот берди.

«Бу хавф тасдиқланишининг аломатларини кўряпмиз. Бироқ бундай вазият юзага келган тақдирда, унга яхши тайёрланганмиз, деб ҳисоблайман. Одамларимиз қаршилик кўрсатади, улар шу ерда қолади, улар мавжудлик учун курашишга уриниб кўришади», — РИА Новости Фаластин президенти махсус вакилининг сўзларини келтирди.

Ҳозирда Исроил армияси (ЦАХАЛ) Ғарбий соҳил томон ҳаракатланмоқда. Ғарбий соҳилдаги қишлоқлар, шаҳарлар, қочоқлар лагерларига ҳарбий хуружлар сони ҳар куни икки, уч, тўрт бараварга ошмоқда, деди Риёд ал-Маликий.


«Бўлиб ташла ва ҳукмронлик қил!» — Фаластинга қарашли ерлар юзлаб бўлакларга (қизил рангда) ажратиб ташланган.     

Ғарбий соҳил (Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили, West Bank, майдони — 5 640 кв км) — қисман тан олинган Фаластин давлатининг икки қисмидан бири (иккинчиси — Ғазо сектори). Ҳозирда Ғарбий соҳилни ҳам Исроил учга бўлиб юборган:

  • А зона (ҳудудининг 17,2 фоизи) — Фаластин миллий маъмурияти тўлиқ назорати остида;
  • B зона (ҳудудининг 23,8 фоизи) — Фаластин маъмурияти бошқарув ва жамоат тартибига масъул, бироқ Исроил ҳарбийлари назорат қилади;
  • C зона (ҳудудининг 59 фоизи) — Исроилнинг тўлиқ назорати остида.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг