Испанияда парламент бош вазирни лавозимидан четлатди

Испания парламенти депутатлари Мариано Рахой раҳбарлигидаги ҳукуматга ишончсизлик вотуми билдирди. Бу ҳақда «Анадўлу» ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Депутатлар ҳукуматнинг айрим аъзоларини коррупцияда айблаб, уларни озодликдан маҳрум этишни муҳокама қилиш мақсадида парламентга йиғилишди.
Бу ташаббус Социалистик партия етакчиси Педро Санчесдан чиққан. Таклифни 180 депутат қўллаб-қувватлади, 169 нафари қарши чиқди, бир киши бетараф қолди. Натижада ташаббус эгаси қўллаб-қувватланиб, ҳукумат етакчилигига сайланди.
«Испания ҳукуматини қабул қилиб олганимдан кўра яхшироқ шаклда янги ҳукуматга топшириш менга ғурур бағишлайди. Барча испанияликларга ташаккур. Омад», – деди Мариано Рахой ва янги ҳукумат раҳбари Педро Санчесни табриклашни ҳам унутмади.
Педро Санчес душанба куни бош вазир лавозимига киришади ва ҳукуматни шакллантиради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter