Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Испанияда коронавирусга чалинганлар сони ярим миллиондан ошди

Испанияда коронавирусга чалинганлар сони ярим миллиондан ошди

Фото: EPA / UPG

Европа иттифоқи мамлакатлари орасида Испания коронавирусга чалинганлар сони ярим миллиондан ошган биринчи мамлакат бўлди. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумот беришича, ковидни юқтириш ҳолатлари Испанияда жами 525 549 тага етди. Бу ҳақда «El Pais» ёзмоқда.

Пандемия даврида Испанияда коронавирусга чалинган 29 516 нафар бемор вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазири Сальвадор Илианинг таъкидлашича, Оксфорд тиббиёт университети тайёрлаётган вакциналар клиник синовлардан муваффақиятли ўтган тақдирда Испания улардан 3 млн. дозасини харид қилмоқчи.

Ўтган ҳафта давомида Испанияда кунига ўртача 3-4 минг нафардан ковид-бемор рўйхатга олинди. Бу 18—28 август оралиғидагидан кам. Ўшанда кунига 7 минг нафардан янги бемор қайд этилаётган ва Испанияда касалликнинг кунлик қайд этилиши сўнгги тўрт ойдаги энг юқори чўққисига чиққанди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг