Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Инсоннинг Ойга жўнатилиши бир йилга кечиктирилди

Инсоннинг Ойга жўнатилиши бир йилга кечиктирилди

Фото: ESA

NASA Ойга инсонни жўнатишни бир йилга кечиктирди. Бу ҳақда АҚШ аэронавтика ва фазони тадқиқ қилиш миллий бошқармаси (NASA) раҳбари Билл Нелсон баёнот берди.

«Артемида« («Artemis») дастури финали режалаштирилган 2024 йилдан 2025 йилга кўчирилмоқда.

Нелсоннинг айтишича, одам юбориладиган биринчи миссия — «Артемида-2»га 2024 йилнинг май ойидан киришилади. «Шунинг учун ҳам инсоннинг Ойга қўниши камида 2025 йилга сурилади», — деди у.

Эслатиб ўтамиз, астронавтларни Ойга етказиш дастури («Артемида») уч босқичдан иборат:

  • янги ракета-ташувчи «Space Launch System» воситасида «Orion» кемаси фазога чиқарилади, бортига одам олмаган бу кема Ойни бир неча марта айланиб, ортига қайтади;
  • Ернинг табиий йўлдошига бортига экипаж аъзоларини олган кема учади;
  • астронавтлар Ойга қўнади.

Дастурнинг бош мақсади — инсоннинг Ойга хавфсиз қайтишини таъминлаш, қолаверса, Ер йўлдоши колонизацияси учун шариотлар яратиш ва Ой яқинида станция қуришдир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг