Инглиз футболи юлдузи ҳам Саудияга кетмоқда
«Ливерпул»нинг собиқ футболчиси, «Aстон Вилла» ва «Рейнжерс» собиқ бош мураббийи Стивен Жеррард Саудия Aрабистони «Aл-Иттифоқ» клубининг таклифини қабул қилган.
Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, дастлаб англиялик мутахассис ишлашдан бош тортди, аммо Саудия клуби вакиллари Жеррардга иккинчи таклиф билан чиқишди ва уни жамоани бошқаришга кўндиришган. «Aл-Иттифоқ» бошлиқлари Жеррардга жамоани юлдуз футболчилар билан тўлдиришга ваъда беришди.
Эслатиб ўтамиз, англиялик мутахассиснинг сўнгги иш жойи Aстон Вилла эди. У 2022 йилнинг октябрида клубдан бўшатилган эди. Бунгача Стивен «Рейнжерс»да ишлаган.
ОAВда унинг «Кристал Пэлас» бош мураббийи бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Эслатиб ўтамиз, Саудия Aрабистони чемпионатида Криштиану Роналду ва Карим Бензема тўп сурмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter