Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Индонезиянинг Бали оролида G20 саммитининг биринчи сессияси бошланди

Индонезиянинг Бали оролида G20 саммитининг биринчи сессияси бошланди

Бугун 15 ноябрь куни Индонезиянинг Бали оролида G20 давлат раҳбарларининг озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлигига бағишланган икки кунлик саммитининг биринчи сессияси бошланди.

Биринчи сессиясида Индонезия президенти Жоко Видодо келажак авлодлар учун «урушни тугатиш» чақириғи билан чиқди.

«Биз нафақат халқларимиз, балки бутун дунё халқлари олдида масъулиятлимиз. Бундай вазиятда масъулиятли бўлиш биз нол йиғиндиси вазиятларни яратмаслигимиз кераклигини англатади ва бу урушни тугатишимиз кераклигини англатади», – дея таъкидлади Видодо.

Сессия олдидан Европа Кенгаши президенти Чарлз Мишел матбуот анжумани ўтказди ва у Украинада махсус ҳарбий операция ўтказиб, гўёки дунёда озиқ-овқат инқирозини қўзғатган давлат сифатида Россияга қарши айбловларни такрорлади.

Унинг таъкидлашича, озиқ-овқат инқирозини ҳал қилишнинг энг яхши йўли Украинадаги можарога барҳам беришдир.

Саммит сессиялари ёпиқ эшиклар ортида ўтмоқда.

Маълумот учун, иккинчи сессия ҳам бугун бўлиб ўтади ва унда глобал соғлиқни сақлашга эътибор қаратилади. Рақамли трансформация бўйича учинчи сессия эса чоршанба куни бўлиб ўтади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг