Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Индонезиядаги зилзила қурбонлари сони ошмоқда, шифокорлар ва беморлар вайроналар остида қолган

Индонезиядаги зилзила қурбонлари сони ошмоқда, шифокорлар ва беморлар вайроналар остида қолган

Индонезиядаги зилзила оқибатлари ҳақида хабар бергандик. Сўнгги маълумотларга кўра, қурбонлар сони ошиб боряпти.

Хусусан, Сулавеси оролидаги Мамужу шаҳри яқинида қайд этилган 5,7 ва 6,2 балли кучли зилзилалар оқибатида 26 киши ҳалок бўлган, бир неча юз киши яраланган.

«France Press» агентлиги маълумот беришича, 10 нафар шифокор ва беморлар ҳам касалхона вайроналари остида қолган. Айни пайтда қутқарув ишлари олиб давом этмоқда.

Индонезия Метеорология ва геофизика агентлиги раҳбари Двикорита Карнаватининг айтишича, ушбу зилзилалар оқибатида камида 26 марта ер силкиниши қайд этилган. У кучли зилзиладан сўнг цунами хавфи ҳақида ҳам огоҳлантирди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг