Индонезияда даҳшатли зилзила қурбонлари сони соатига кўпаймоқда
Индонезиянинг Сулавеси оролидаги 6,2 балли зилзила қурбонлари сони 78 кишига етди, дея хабар берди «Detik» янгиликлар портали.
Индонезиянинг Ғарбий Сулавеси вилояти маъмурлари зилзиладан кейин минтақада фавқулодда ҳолат жорий этди. Табиий офатларга қарши кураш бошқарма бошлиғи Дони Монардонинг таъкидлашича, фавқулодда ҳолат яқин 1-2 ҳафта ичида бекор қилиниши мумкин. Бошқарма Мамужу ва Мажене вилоят ва туманларига 4 миллиард рупия (қарнийб 284 минг AҚШ доллари) маблағ ажратди. Шунингдек, табиий офат оқибатларини бартараф этиш доирасида чодирлар, адёл, ниқоб ва бошқа зарур буюмлар етказиб берилган.
14 январь куни Индонезияда 6,2 балли ер ости силкинишлари содир бўлди. Табиий офат оқибатида 60 дан ортиқ бино, хусусан, маҳаллий губернатор офиси ҳамда меҳмонхонага шикаст етган.
«France Press» агентлиги маълумот беришича, 10 нафар шифокор ва беморлар ҳам касалхона вайроналари остида қолган. Айни пайтда қутқарув ишлари олиб давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter