Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Илон Маскнинг ўзи ҳам ноқонуний мигрант — The Washington Post

Илон Маскнинг ўзи ҳам ноқонуний мигрант — The Washington Post

Фото: Grzegorz Wajda/Global Look Press

Сўнгги пайтларда ноқонуний муҳожирлар масаласини фаол кўтараётган ва «чегараларни ёпиш»га чақираётган миллиардер Илон Маскнинг ўзи АҚШдаги тадбиркорлик фаолиятини ноқонуний бошлаган. Бу ҳақда The Washington Post газетаси Илон Маскнинг бизнесдаги собиқ шерикларига асосланиб хабар берди.

«Жанубий Африка Республикаси фуқароси Илон Маск АҚШда ноқонуний ишлаган», — дейилади мақолада.

Нашр ёзишича, Маск Стэнфорд университетида ўқиш учун 1995 йилда Пало-Алтога келган, бироқ университетга кириш ўрнига стартап — Zip2 компаниясига асос солган. Тадбиркор АҚШ ҳудудида фаолият юритиши қонунга зид эди, чунки у университетда таҳсил олмаётганди.

Маск таҳририятнинг бу борадаги мурожаатини жавобсиз қолдирган.

Илон Маск сентябрдаги баёнотида АҚШда нархларнинг осмонга кўтарилиб кетишига бошқариб бўлмас мигрантлар оқими сабабчи деганди.

Шу ўринда қизиқ маълумот: АҚШ президентлари орасида мигрантларга энг тоқатсизлиги билан ном чиқарган Доналд Трамп жуда эски америкаликлардан эмас. Бобоси (отасининг отаси) Фредерик Трамп Германиядан АҚШга 1885 йилда кўчиб келиб, 1892 йилда фуқароликни олган. Онаси Мэри Энн Трамп (Маклауд) эса асли шотландиялик бўлиб, Доналд туғилишидан атиги тўрт йил аввал — 1942 йилда АҚШ фуқаролигини қўлга киритган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг