Илон Маск олти ойда қарийб 100 млрд доллар ишлаб топди
Bloomberg сўнгги олти ой ичида энг кўп пул ишлаб топганлар рўйхатини тақдим этди.
Унда америкалик тадбиркор Илон Маск биринчи ўринни эгаллади.
Aгентлик маълумотларига кўра, сўнгги олти ойда Маск 96,6 миллиард доллар ишлаб топган бўлса, иккинчи ўринни Aмериканинг Мета компанияси эгаси Марк Цукерберг 58,9 миллиард доллар даромад билан эгаллаган.
Учинчи ўринда Aмериканинг Amazon корпорацияси раҳбари Жефф Безос бормоқда.
Аввалроқ Илон Маск Твиттерда чеклов ўрнатгани хабар берилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter