Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Илон Маск акцияларининг бир қисмини қанчага сотгани маълум бўлди

Илон Маск акцияларининг бир қисмини қанчага сотгани маълум бўлди

Фото: «Rg.ru»

Tesla асосчиси Илон Маск компаниядаги акцияларининг бир қисмини 1,1 миллиард доллардан кўпроққа сотди. Financial Times (FT) маълумотларига кўра, 10 ноябрь кунги савдолар якунига қадар у Teslaнинг 2,3 миллиард долларлик акциялари бўйича опционлардан фойдаланган ва улар учун 13,4 млн доллар тўлаган.

Маълумотларга кўра, ижро нархи ҳар бир акция учун 6,24 долларни, савдолар ёпилиш чоғида биржа нархи бир акция учун 1067,95 долларни ташкил қилган.

Тадбиркор 2016 йилдан бери биринчи марта қимматли қоғозларни сотган. Кейин у 590 миллион доллар миқдоридаги даромад солиғини тўлаш учун охирги марта акцияларини сотди.

Илон Маск Teslaнинг энг йирик акциядори бўлиб, у компаниянинг тахминан 17% га эгалик қилади, бу тахминан 200 миллиард долларга баҳоланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг