Илҳом Алиев Қорабоғдаги «аксилтеррор» операциясини якунлаш шартларини эълон қилди
Озарбайжоннинг Қорабоғдаги «аксилтеррор» амалиёти арман кучлари қуролларини ташлаганидан кейингина тўхтатилади. Бу ҳақда Озарбайжон президенти АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен билан телефон орқали суҳбатлашганда маълум қилган.
«Алиев қуроллар қўйилса ва арман қўшинлари қуролсизлантирилса, аксилтеррор чоралари тўхтатилишини айтди», — дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради президент маъмурияти.
Суҳбат чоғида сиёсатчи Америка томонининг ташаббуси билан Қорабоғда Арманистон томонидан янги провокацияларнинг олдини олиш учун мамлакат маҳаллий аксилтеррор чораларини кўришга мажбур бўлганини тушунтирган. Шу билан бирга Илҳом Алиев Озарбайжон кучлари томонидан на тинч аҳоли, на инфратузилма объектлари ўққа тутилмаганини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, операция давомида фақат қонуний ҳарбий нишонлар йўқ қилинган.
Шунингдек, Озарбайжон раҳбари президент маъмурияти Қорабоғ вилоятидаги арман аҳолисини бир неча бор мулоқотга таклиф қилгани, аммо рад жавобини олганини таъкидлаган
Ўз навбатида Энтони Блинкен Қўшма Штатлар мавжуд вазиятдан хавотирда эканлигини, шунингдек, Озарбайжон томонни ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ва вазиятни юмшатишга чақирган.
Эслатиб ўтамиз, кеча Озарбайжон Қорабоғда «аксилтеррор ҳаракатлари»ни бошлади. Ҳозирча «аксилтеррор» операцияси натижасида Қорабоғда 27 киши ҳалок бўлгани айтилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter