Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Иккинчи жаҳон урушидан қолган самолёт ерга қулади (видео)

Иккинчи жаҳон урушидан қолган самолёт ерга қулади (видео)

Фото: «haber7.com»

АҚШнинг Техас штатига қарашли Бюрнет шаҳарчасида Иккинчи жаҳон урушидан қолган «Douglas C-47» русумли самолёт парвозга шайланаётиб қулаган. Бу ҳақда «Haber7.com» сайти хабар қилмоқда.

Ҳаво кемасида учувчи билан баргаликда яна 13 киши ҳам бўлган.

Қулаган самолёт олов олган. Воқеа жойига ўт ўчирувчилар етиб келган. Самолёт бортидаги кишилар яраланган. Улар дарҳол шифохонага олиб борилган.

«Bluebonnet Belle» самолётини қулашини бир киши қўл телефони орқали тасвирга олган.

Висконсин штатига қарашли Оеткош шаҳарчасига парвоз қилаётган самолёт чап қанотидаги носозликлар туфайли йўналишини ўзгартирган. Қисқа вақтда чап қаноти билан ерга урилган.

Самолётдаги 13 киши парашютдан сакраш учун Оеткош шаҳарчасига кетаётган бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг