Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Иккинчи гуруҳ қоннинг ноёблиги нимада?

Иккинчи гуруҳ қоннинг ноёблиги нимада?

Фото: Стерлеград

Эволюция натижасида одамларда тўртта қон гуруҳи шаклланган. Ҳар бирининг таркиби бир-биридан фарқ қилади. «RAMBLER» ёзишича, қон гуруҳи ҳатто одамнинг жисмоний ва руҳий хусусиятларига ҳам таъсир ўтказиши мумкин.

Таъкидланишича, қон гуруҳи II (А) бўлган одамларнинг танасида стрессдан ҳимоя қилувчи гормон — кортизол бошқаларга қараганда кўпроқ ишлаб чиқарилади. Шунингдек, у артериал қон босими, глюкоза даражаси ҳамда бутун иммун тизими фаолиятини тартибга солади. Фақат ортиқча кортизол кучли стрессга олиб келиши мумкин. Натижада бундай одамлар сурункали стресс, уйқу бузилиши, ортиқча вазндан қийналишади.

Бундан ташқари, Дана Фарбер Онкоинститутида америкалик олимлар яна бир ўзига хос хусусиятни аниқлашди. Буни қарангки, II қон гуруҳи вакилларида онкологик касалликлар хавфи юқори экан: уларнинг ошқозон саратони ва ўткир лейкоз билан кўпроқ оғриши маълум бўлди. Шунга қарамай, мазкур қон гуруҳи вакиллари орасида узоқ умр кўрувчилар кўпчиликни ташкил этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг