«IKEA» жавонча тагида ҳалок бўлган болакайнинг оиласига $46 млн тўлайди
«IKEA» савдо-ишлаб чиқариш тармоғи АҚШда икки ёшли болакайнинг оиласига $46 млн тўлаб бериш мажбуриятини олди. У ишлаб чиқарган жавонча — комод гўдакнинг умрига зомин бўлган, дея хабар берди «Associated Press» агентлиги.
«REGNUM»нинг ёзишича, калифорниялик икки ёшли Жозеф Дудек 2017 йили «IKEA» ишлаб чиқарган комод устига қулаши оқибатида ҳаётдан кўз юмган. Болакай оғирлиги 32 кило келадиган «Malm» серияли комоднинг устига чиқишга уринади ва фожиали равишда ҳалок бўлади. Ҳодисадан бир йил олдин АҚШ истеъмол маҳсулотлари хавфсизлиги комиссияси ушбу сериядаги комод туфайли тўртта болалар ўлими ҳақидаги хабарни кенг оммага тарқатганди.
«IKEA» бу комодларни савдодан қайтариб олган. Лекин Жозефнинг ота-онаси ушбу мебель ҳақидаги мунозаралардан бехабар қолган кўринади. Улар компанияни судга беришди. Бироқ «IKEA» оилага $46 млн тўлаш мажбуриятини олиб, ишни судгача олиб бормади. 2016 йили Швеция компанияси «Malm» сериясидаги мебеллар билан боғлиқ бахтсиз ҳодиса туфайли болалар ўлимига сабаб бўлган учта вазиятда $50 млн тўлаб берганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter