Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳомиладор аёл татуировка сабабли боласидан айрилди ва ногирон бўлиб қолди

Ҳомиладор аёл татуировка сабабли боласидан айрилди ва ногирон бўлиб қолди

Фото: «РИА Новости»

Колумбияда яшовчи аёл ҳомиладорлик пайти татуировка қилдиргани учун ҳам фарзандидан айрилди, ҳам ногирон бўлиб қолди, дея хабар беради «РИА Новости» ахборот агентлиги.

16 ёшли қиз ҳомиладорлик пайтида ўнг кўкси остига бир нечта сўзларни ўйиб ёздиргани туфайли организмига бактерия тушган. Шифокорларнинг айтишича, у инфекция сабабли энди асло юра олмайди.

Бундан ташқари, татуировка остидаги суюқлик чиқариб ташланганидан сўнг қиз кўричак бўлиб қолган. Шу боис у жуда кўп дори истеъмол қилган ва оқибатда боласи ҳам нобуд бўлган.

У татуировканинг хавфидан бошқаларни огоҳлантириш мақсадида ўзининг муаммоларини қандай бартараф этганини айтиб беришга қарор қилган.  

«Бошқа юра олмаслигимни билиш жуда оғир бўлди. Мени онам қўллаб-қувватлаяпти», – дейди у.

Айни дамда қиз янги операция учун пул тўпламоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг