Ҳиндистонликлар руслар қураётган АЭСдан айб топишди
Россия қураётган атом электр станциясининг буюртмачиси — Ҳиндистон атом энергияси корпорацияси (NPCIL) Алексей Мордашовга қарашли «Силовые машины» компанияси етказиб берган турбина қурилмаларини бошқасига алмаштиришни сўраяпти. Томонлар музокаралар столига ўтиришган.
Ҳиндистондаги «Куданкулам» АЭСининг тайёр блокларига ўрнатиш учун олиб келинган «Силовые машины»нинг турбоқурилма ва генераторлари сифати ҳиндистонлик мутахассисларни қониқтирмади. Манбаларнинг хабарига кўра, Нью-Дели «Росатом»дан буларнинг ўрнига Японияда ишлаб чиқарилганини келтириб ўрнатишни сўрамоқда.
Бу ерда гап таъминотчини алмаштириш ҳақида кетмаяпти, чунки қурилаётган блоклар учун барча қурилмалар контрактациялаб бўлинган. Талаб ҳукуматлараро битимда аксини топган ва 2034 йилгача қуриб бўлиниши кутилаётган АЭСга.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter