Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистонда ёнаётган кимё заводидан 18 инсоннинг жасади чиқди (видео)

Ҳиндистонда ёнаётган кимё заводидан 18 инсоннинг жасади чиқди (видео)

Фото: «Youtube.com»

Ҳиндистоннинг Пуна шаҳри яқинидаги саноат зонасида кимёвий заводда юз берган ёнғин оқибатида камида 18 киши ҳалок бўлди ва бир неча киши бедарак йўқолди, дея хабар берди шаҳар ёнғин хизмати.

«Ҳозиргача 18 та жасадни топдик», — деди NDTV телеканали эфирида департамент вакили.

Дезинфекцияловчи воситалар ишлаб чиқарувчи корхонада ёнғин бошланганда 37 киши ишлаёт бўлган, улардан 20 нафари қутқарилган, дея хабар берди ўт ўчириш хизмати. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғиннинг келиб чиқишига қисқа туташув сабаб бўлган. Ёнғинни бартараф этиш учун саккизта ўт ўчириш машинаси жалб қилинган.

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ёнғинда одамлар ҳалок бўлганидан дили хуфтон бўлганлигини маълум қилди.

«Махараштра штати Пуна шаҳридаги фабрикада содир бўлган ёнғин натижасида одамлар ҳалок бўлганидан қаттиқ қайғудаман. Қурбонларнинг оилаларига ҳамдардлик билдираман», — деб ёзган у «Twitter»да.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг