Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистонда ишчилар ойлик бермагани учун iPhone заводини вайрон қилишди

Ҳиндистонда ишчилар ойлик бермагани учун iPhone заводини вайрон қилишди

Фото: «Newsflare»

Ҳиндистоннинг Карнатака штатида ишчилар «Apple» телефонларини ишлаб чиқарадиган завод идорасини вайрон қилишди. Гувоҳлар томонидан олинган видеони «Newsflare» веб-сайтига жойлаган.

Карнатакадаги «Winstrom Corp» компанияси заводи олдида минглаб одамлар тўпланишди. Улар иш ҳақининг бир қисмини олганлигидан шикоят қилиб, ойликни тўлиқ тўлаб беришларини талаб қилишди. Можаро тартибсизликларни келтириб чиқарди, ишчилар машинага ўт қўйишди. Шундан сўнг полиция намойишчиларни тарқатиб юборди.

Тайваннинг «Winstrom Corp» компанияси «Apple» компаниясининг пудратчиси ҳисобланади. Унинг Карнатакадаги заводида бюджетбоп iPhone SE телефонлари ишлаб чиқарилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг