Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистон бош вазири Путин билан учрашишдан бош тортди

Ҳиндистон бош вазири Путин билан учрашишдан бош тортди

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Украинадаги вазият туфайли Россия президенти Владимир Путин билан йиллик учрашувини бекор қилди, деб хабар бермоқда Bloomberg.

Икки давлат раҳбарларининг 2000 йилдан бери иккинчи марта учрашмаган ҳолати бўлди. Одатда декабрь ойида бўлиб ўтадиган саммит аввалроқ 2020 йилда коронавирус пандемияси туфайли бекор қилинган эди.

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Владимир Путин билан йиллик шахсий саммит ўтказмайди, дейилади хабарда.

Сентябр ойида Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ариндам Багчи Деҳли Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишга чақиришда давом этаётганини айтди. Унинг таъкидлашича, можарони ҳал қилиш учун томонлар зудлик билан музокаралар столига ўтиришлари керак. Дипломат бу позицияни Ҳиндистоннинг амалдаги бош вазири Нарендра Моди ҳам қўллаб-қувватлашини таъкидлаб ўтди ва у Самарқандда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида Россия президенти Владимир Путин билан суҳбатда буни тасдиқлади.

Путиннинг ўзи Моди билан учрашувда Россия Украинадаги ҳарбий можарога имкон қадар тезроқ барҳам бериш учун ҳамма нарсани қилишга тайёрлигини айтди. Унга кўра, асосий муаммо Киевнинг тинчлик музокараларида қатнашишни истамаслигида. Россия президенти Ҳиндистон раҳбари Украинадаги вазиятдан алоҳида хавотирда эканини таъкидлади ва уни жанг майдонидаги барча сўнгги воқеалардан хабардор қилиб туришга ваъда берган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг