Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистон «биринчи рақамли» истеъмолчига айланиши мумкин

Ҳиндистон «биринчи рақамли» истеъмолчига айланиши мумкин

Фото: «Investopedia»

Ҳиндистон 10 йилдан сўнг фойдали қазилмаларни истеъмол қилиш борасида Хитойни ортда қолдириши мумкин. Экспертлар ҳар икки мамлакат аҳолиси сони ўсиши ва иқтисодий вазиятдан келиб чиқиб билдирган фикрларга асосланиб «Financial Times» бу ҳақда ёзмоқда.

Яшовчилари сони 1,4 миллиардлик довондан ҳатлашига жуда оз қолган Ҳиндистон ҳадемай сайёрамиздаги энг кўп аҳолига эга мамлакатга айланади. Ўз навбатида, Хитой ялпи ички маҳсулотни ўстириш бўйича мақсадли кўрсаткичларини сўнгги пайтларда бирмунча пасайтирди ва қарз юкламасини оширди.

Ғарб медиамайдонида Ҳиндистоннинг янги «глобал фабрика» образи аста-секинлик билан яратилмоқда. Хитой хом ашё базасидан бевосита АҚШнинг-да иқтисодий рақиби даражасигача ўса олганди. Ҳиндларнинг қатъияти ва меҳнатсеварлиги «Хитой мўъжизаси»ни такрорлаш учун етарлими?

Ҳозирча жаҳон бизнес-ҳамжамиятининг эътиборида — асосан Хитой. 2022 йилнинг биринчи ярмида Хитойга тўғридан-тўғри хорижий сармоялар 21,8 фоизга ўсиб, $112,35 млрд.га етди. Ҳиндистон ҳозирча мақтана олмайди, атиги $4,9 млрд жалб эта олди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг