«Ҳамма далага!»: Лукашенко сафарбарлик эълон қилди (видео)
Беларус президенти Александр Лукашенко мамлакатда картошка, лавлаги, маккажўхори ва зиғир каби асосий экинларни сифатли ва ўз вақтида йиғиштириб олиш учун, керак бўлса, ўқувчи ва талабаларни ҳам сафарбар этиш лозимлигини уқтирди.
Унинг таъкидлашича, Беларус қишлоқ хўжалиги учун маҳсулотларини Россия ва Хитойга экспорт қилиш учун мақбул шарт-шароитлар юзага келган.
«Шунинг учун қаерлардаги санкция, сафарбарлик, уруш ва шунга ўхшаган баҳоналар кетмайди. Буни унутинг. Ўз туманингиз, одамларингизни ўйланг. Вақтида экиш, қишга тайёрланиш, баҳорги экишга тайёрланиш ҳақида бош қотиринг. Ҳаммани сафарбар қилинг», — деди Лукашенко.
Агар зарур бўлса, йиғим-теримга давлат хизматчилари, мактаб ўқувчилари ва талабаларни ҳам жалб этиш керак, қўшимча қилди Беларус президенти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter